Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20291 марта ўқилди

Низомга мувофиқ, Спортни ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини юритади.

Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади
  • ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада аҳоли, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида спорт билан шуғулланишни оммалаштириш, оммавий спорт турлари ва соғлом турмуш тарзини юритишга кенг жалб этиш борасида кенг кўламли ишларни ташкил этиш, уларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, спорт таълими тизимини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, спорт турлари бўйича юқори натижаларга эга спортчилар захирасини яратиш;
  • спорт инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, қишлоқ ва чекка ҳудудларда спорт объектларини кўпайтириш, спорт маркетингини ривожлантириш, спорт объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш, нодавлат спорт объектлари ва муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
  • мамлакатимизда профессионал спортни, шу жумладан, жамоавий, қишки ва экстремал спорт турларини ривожлантириш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақалар ташкил этиш, носоғлом спортга қарши тизимли чоралар кўришни таъминлаш;
  • Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчларни тайёрлаш;
  • паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитларни кенгайтириш, инфратузилма яратиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш (селекция ишларини амалга ошириш) ва профессионал спортга йўналтириш, малакали мутахассисларни тайёрлаш.

Шунингдек, Вазирлик Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва ассоциациялари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади.

Вазирлик таркибига қуйидаги ОТМлар киради:      

  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиаллари;
  • “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Самарқанд филиали.
  • Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари;
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг ягона ишонч телефони: +998-71-239-24-52
Chat