Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги йиғим — майнинг ёки крипто-активлар айланмаси соҳасидаги лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун ҳар ой тўланадиган мажбурий тўлов.
Ўзбекистон ҳудудида қуйидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар йиғим тўлайди:
Хизматлар провайдерлари фаолияти Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилган лицензия асосида амалга оширилади.
Йиғим миқдори тўлов амалга оширилаётган санада амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан белгиланади:
Базавий ҳисоблаш миқдори — солиқлар, йиғимлар, давлат божлари, жарималар ва бошқа тўловларни ҳисоблашда қўлланиладиган белгиланган миқдор.
Йиғим лицензия ёки майнингни амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олинган пайтдан бошлаб ҳар ой ҳисобланади.
Агар лицензия ёки рухсатнома:
Йиғим ҳар ой учун олдиндан, қоида тариқасида, шу ойнинг 10-санасига қадар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Агар лицензия ойнинг 20-санасига қадар олинган бўлса, биринчи йиғим шу ойнинг охирги санасига қадар тўланади.
Йиғимларнинг:
йўналтирилади.
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият белгиланган тартибда тўхтатиб турилса ёки тугатилса, йиғимни ҳисоблаш кейинги ойнинг биринчи санасидан тўхтатилади.
Фаолият қайта тикланган тақдирда йиғим қонунчиликда белгиланган тартибда яна ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этиладиган «Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси резидентлари 2035 йил 1 январга қадар мазкур йиғимларни тўлашдан озод қилинган.
Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун юридик шахс махсус майнинг зонасининг резиденти мақомига эга бўлиши керак.