Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4065 марта ўқилди

Бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаблари ташкил этилади. 

Бокс мактаблари фаолияти иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ва уларни асосан миллий терма жамоаларга тайёрлашга йўналтирилади.

Ўқиш 7-синфдан ташкил этилади, таълим олиш муддати 5 йил этиб белгиланади.

Қарор билан Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда унинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Унга кўра, 2025 йилгача қуйидалигиларни амалга ошириш белгиланган: 

  • спорт таълим муассасаларидаги бокс билан мунтазам шуғулланадиган ўқувчилар сонини 27 минггача етказиш;
  • келгуси 5 йил ичида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 7 та бокс залларини ташкил этиш;
  • бокс бўйича терма жамоаларнинг 46 га яқин халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш.

Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси.

Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси».

Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари.

Chat