Ҳа. Аҳоли пунктларида сақланаётган итлар рўйхатдан ўтказилади ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатга олишда ветеринария паспорти расмийлаштирилади.
Итлар зотидан қатъи назар 3 ойликдан бошлаб қутуришга қарши эмланиши керак. Янги сотиб олинган итнинг аввалги эмлаш муддати номаълум бўлса, уни 1 ҳафта ичида эмлатиш, ветеринария паспортини расмийлаштириш ва рўйхатга қўйиш талаб этилади.
Кўп квартирали уйнинг алоҳида квартирасида белгиланган розиликлар мавжуд бўлганда 1 та ит ва 1 та мушукдан ошмаган миқдорда сақлашга рухсат берилади.
Алоҳида ҳовлида ит боғланган ҳолда ёки унинг мустақил чиқиб кетишига йўл қўймайдиган ўралган ҳудудда сақланиши керак.
Итнинг соат 08:00 гача ва 22:00 дан кейин узлуксиз вовуллашига йўл қўймаслик чоралари кўрилиши лозим.
Ит эгаси атрофдаги одамлар ва бошқа ҳайвонлар хавфсизлигини таъминлаши шарт.
Маст ҳолатдаги шахслар ва 14 ёшга тўлмаган болаларга итни сайр қилдириш тақиқланган. Ҳайвон қолдирган ахлат эгаси томонидан дарҳол тозаланиши керак.
Умумий қоида бўйича ҳайвонлар билан жамоат транспортига чиқиш чекланган.
Бироқ кичик итлар ва мушукларни ҳайвоннинг соғлиғига хавф туғдирмайдиган, унинг қочиб кетишига йўл қўймайдиган кўчма қурилмада ва бошқа йўловчиларнинг хотиржамлигига халақит бермаган ҳолда олиб юришга рухсат этилади.
Ит ёки мушук одамни ёхуд бошқа ҳайвонни тишласа, эгаси ҳайвонни дарҳол ветеринария хизматига олиб бориб, текширувдан ўтказиши ва 10 кун давомида ажратиб қўйилишини таъминлаши керак.
Ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун:
Агар ҳуқуқбузарлик одамлар соғлиғи ёки жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкига зарар етказса, фуқароларга 10–15 БҲМ, мансабдор шахсларга 15–30 БҲМ жарима қўлланилиши мумкин.
Эслатма: жамоат транспортида кичик ит ёки мушукни олиб юришга рухсат берилган бўлса-да, ҳайвон хавфсиз кўчма қурилмада бўлиши ва бошқа йўловчиларга халақит бермаслиги шарт.