Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6529 марта ўқилди

“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддаси 2-қисмига мувофиқ, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат санитария мақсадларида кесиш ҳамда биноларни, иншоотларни ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда кесиш тартибида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган қарорига кўра йўл қўйилади (1157-ишонч телефони).

Табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган дарахтлар ва буталарни кесиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган қарорига кўра ҳақ тўламасдан амалга оширилади.

Chat