Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9875 марта ўқилди

Концепциянинг мақсади нима?

«Табаррук зиёрат» туризм концепцияси Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, тарихий ва зиёратгоҳ объектларига саёҳатларни кенгайтириш ҳамда умумий туристик йўналишларни тарғиб қилишга қаратилган.

Концепция доирасида Ўзбекистоннинг зиёрат, маданий ва тарихий туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, янги туристик йўналишлар яратиш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш назарда тутилган.

Қандай халқаро тадбирлар ўтказилади?

2023 йилдан ҳар икки йилда бир марта, жумладан:

  • май ойининг учинчи ўн кунлигида Марғилон шаҳрида ипак матоларига бағишланган халқаро форум;
  • июнь ойининг биринчи ўн кунлигида лаванда фестивали;
  • июль ойида туркий тилли ёшлар иштирокида халқаро фестиваль;
  • август ойининг учинчи ҳафтасида «Табаррук зиёрат» халқаро медиа-тури ва B2B учрашувлари ўтказилиши назарда тутилган.

Концепция доирасида яна қандай ишлар амалга оширилади?

Туркий давлатлар ўртасида туризм соҳаси мутахассисларининг тажриба алмашиши, зиёрат ва маданий мерос объектларини тарғиб қилиш, туристик фильм ва ахборот материалларини намойиш этиш ҳамда янги қўшма туристик йўналишларни ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Норматив ҳужжатлар

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 29.07.2022 йилдаги ПҚ-338-сон.
Chat