Давлат сиёсати туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида ривожлантириш, фуқароларнинг дам олиш ва эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини таъминлаш, туристларнинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш, ички ва ижтимоий туризмни ривожлантиришга қаратилган.
Шунингдек, туризм соҳасида тадбиркорлик ва инвестицияларни рағбатлантириш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, рақобат учун тенг шароит яратиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва туристик кластерларни ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қаторига киради.
Меҳнат жамоаларида жамоа шартномаларига ходимлар учун йилига камида бир марта маҳаллий саёҳат ташкил этиш ва харажатларнинг бир қисмини иш берувчининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаш имкониятини киритиш назарда тутилган.
Белгиланган туристик платформа орқали Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилганда айрим харажатларнинг бир қисми кэшбэк тарзида қайтарилади. Жумладан:
Кэшбэк белгиланган электрон платформа орқали расмийлаштирилган ва тегишли шартларга жавоб берадиган саёҳатлар учун банк картасига қайтарилади.
Амалдаги фармонда туризм соҳасидаги ёш тадбиркорларнинг лойиҳалари учун ҳар бир ташаббусга 50 млн сўм миқдорида грант, ушбу мақсадлар учун жами 10 млрд сўм маблағ ажратиш назарда тутилган.
Грант туризм соҳасидаги веб-сайтлар яратиш, уларни хорижий ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш ва хорижий туристик кўргазма ҳамда ярмаркаларда иштирок этиш каби лойиҳалар учун белгиланган тартибда берилади.
Грант олувчи ташаббускор 3 йил давомида камида 200 нафар хорижий туристнинг Ўзбекистонга саёҳатини ташкил этиши шарт.
Туркий давлатлар ўртасида зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида «Табаррук зиёрат» туризм концепцияси қабул қилинган. У умумий зиёрат йўналишларини шакллантириш, туристик объектларни тарғиб қилиш, ахборот алмашиш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.