Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10274 марта ўқилди

Қорақалпоғистон Республикаси

2026 йил учун қандай натижалар режалаштирилган?

Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича 2026 йил учун қуйидаги мақсадли кўрсаткичлар белгиланган:

  • ички туристлар — 996 минг нафар;
  • хорижий туристлар — 180 минг нафар;
  • туризм хизматлари экспорти — 59,5 млн АҚШ доллари;
  • меҳмонхона хоналари — 1 905 та;
  • меҳмонхоналарнинг ўртача бандлиги — 74 фоиз;
  • жойлаштириш воситаларидаги ўринлар — 3 370 та.

2026 йилда меҳмонхоналар сонини 50 тага, оилавий меҳмон уйларини 92 тага, хостелларни 48 тага етказиш мақсад қилинган.

Оролбўйи туризмига қандай эътибор қаратилган?

Қарорда Оролбўйининг ўзига хос табиий, экологик, тарихий ва маданий имкониятларидан фойдаланиб туристик маҳсулотларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Қорақалпоғистон ва Оролбўйи туризм салоҳиятини хорижда тарғиб қилиш, минтақанинг туристик брендини шакллантириш ва халқаро ахборот майдонида кенг ёритиш чоралари назарда тутилган.

Жойлаштириш хизматлари

Туристлар оқимининг ўсишига мос равишда меҳмонхона, оилавий меҳмон уйи ва хостеллар тармоғини кенгайтириш ҳамда мавжуд туристик ҳудудларда хизматлар сифатини ошириш 2026 йилги мақсадли кўрсаткичларнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Chat