Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6568 марта ўқилди

Пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;
в) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда содир этилган бўлса — 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора олиш-беришда воситачилик қилиш:
а) ҳақ эвазига;
б) жуда кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

Башарти, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳақда 30 сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади.

Chat