Никоҳдан ажратиш, қоида тариқасида, қуйидаги ҳолатларда суд тартибида амалга оширилади:
Даъво фуқаролик ишлари бўйича тегишли туманлараро, туман ёки шаҳар судига берилади.
Мурожаатга ишнинг ҳолатига қараб, жумладан:
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасидан 2 БҲМ миқдорида давлат божи ундирилади. Такрорий никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъво бўйича бож 4 БҲМни ташкил этади. Агар бир вақтнинг ўзида мол-мулкни бўлиш талаби ҳам қўйилса, бу талаб бўйича давлат божи даъво баҳосидан келиб чиқиб алоҳида ҳисобланади.
Агар суд эр-хотиннинг бундан кейин биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиши мумкин эмаслигини аниқласа, никоҳдан ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Тарафлар ўртасида келишув бўлмаса ёки келишув бола манфаатларига зид бўлса, суд иш доирасида:
Суд оилани сақлаб қолиш имконияти бор деб ҳисобласа, ишни кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун 6 ойгача муҳлат тайинлаши мумкин.
Оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахс талаб қилса, суд ярашиш учун муҳлат тайинламайди.
Шунингдек, эр хотинининг розилигисиз хотиннинг ҳомиладорлиги вақтида ва бола туғилганидан кейин 1 йил мобайнида никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, эр ёки хотиндан бири никоҳдан ажратишни ФҲДЁ органида давлат рўйхатидан ўтказиши керак.
Аризани ФҲДЁ органига бевосита ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин. Вакил ҳам ишончнома асосида мурожаат қилиши мумкин. Электрон мурожаатдан сўнг суд қарорининг асл нусхаси 5 иш куни ичида тақдим этилади.
Суд қарори никоҳни автоматик равишда тугатмайди. Никоҳ ФҲДЁ органида никоҳдан ажратиш қайд этилган кундан бошлаб тугаган ҳисобланади.