Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11682 марта ўқилди

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши — фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир. Фуқаролар шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари (вакиллар йиғилиши) орқали амалга оширадилар.

Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бевосита ҳамда ўзларининг сайлаб қўйиладиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришни амалга оширишда тенг ҳуқуқларга эгадир. 

Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллалар фуқароларининг йиғинлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир.

  • Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудудда амалга оширади.
  • Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, белгиланган намунадаги муҳрга эга бўлади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиниши керак.

Фуқаролар йиғини аҳоли манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган қарорлар қабул қилади.

Фуқаролар йиғинида 18 ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшаётган шахслар қатнашади.

Фуқаролар йиғини органлари қуйидагилардир:

фуқаролар йиғини кенгаши;
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар;
тафтиш комиссияси.

Фуқаролар йиғини ўзи тасдиқлаган низом асосида фаолият юритади.

Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак.

Chat