Референдум участкалари туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманларнинг чегараларини инобатга олган ҳолда, референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида тузилади. Референдум участкалари ҳарбий қисмлар, санаторийлар, дам олиш уйлари, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳам тузилади. Бу участкалар ўзлари жойлашган ердаги референдум округларига киради.
Референдум участкалари референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин 15 беш кундан кечикмай тузилади. Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳам референдум участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса истисно тариқасида референдум ўтказишга камида 5 кун қолганда тузилади.
Референдум участкалари референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг, қоида тариқасида, камида 20 ва кўпи билан 3 000 нафаридан иборат этиб тузилади.