Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7917 марта ўқилди

1. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси билан қаердан танишсам бўлади?

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2. Қачон сайлов участкасига овоз бериш учун бориш мумкин?

Овоз бериш референдум куни соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка комиссияси референдум ўтказиладиган кунга камида 10 кун қолганда фуқароларни хабардор қилади.

3. Хорижда бўлган фуқаро овоз беришда қатнашиши мумкинми?
  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва чет давлатларнинг ваколатли давлат ҳокимияти органлари билан келишувларга мувофиқ чет давлатларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларда муддатидан олдин овоз бериш фуқаронинг турган жойида ўтказилиши мумкин.
  • Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхонаси ҳузурида тузилган референдум ўтказувчи участка комиссияси фуқароларнинг турган жойида овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда фуқароларни, кузатувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор этади.
  • Фуқароларнинг турган жойида овоз бериши Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхонаси ҳузурида тузилган референдум ўтказувчи участка комиссиясининг камида 2 нафар аъзоси ҳозирлигида ўтказилади.
  • Овоз бериш тугаганидан кейин референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзолари кўчма овоз бериш қутисини очади, унинг ичидаги овоз бериш бюллетенларини санамасдан махсус қопга жойлайди, қопни пломбалайди ва бу ҳақда далолатнома тузади.
  • Овоз бериш бюллетенлари солинган қоп пломбаланган ҳолда далолатнома билан бирга референдум участкасига олиб борилади ва референдум куни овозларни санаб чиқиш жараёни бошлангунига қадар сақланади.

4. Соғлиғига кўра сайлов участкасига кела олмаган фуқаро қандай овоз бериши мумкин?

Айрим фуқаролар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган тақдирда, уларнинг илтимосига кўра референдум ўтказувчи участка комиссияси овоз беришни ана шу фуқаро турган жой бўйича, кўчма овоз бериш қутиларидан фойдаланиб ташкил этади.

5. Агар мен тасодифан сайлов бюллетенимни бузган бўлсам, нима қилишим керак?

Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетени фуқаронинг илтимосига кўра янгиси билан алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши ва алоҳида сақланиши лозим.

6. Референдум қачон бўлишини қандай билсам бўлади?

Овоз бериш референдум куни соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка комиссияси референдум ўтказиладиган кунга камида 10 кун қолганда фуқароларни хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда, дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларида, агар рўйхатга киритилган барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса, участка комиссияси овоз бериш тугаганлигини исталган вақтда эълон қилиши мумкин.

7. Овоз бериш учун паспорт бўлиши шартми?

Овоз бериш биносига келгач, фуқаро участка комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга овоз бериш бюллетени берилади.

Бирор-бир сабабга кўра рўйхатга кирмай қолган фуқароларнинг фамилиялари шахсни, турар жойни тасдиқловчи ҳужжатга асосан овоз берувчи фуқаролар рўйхати иловасига киритилади.

Chat