Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15578 марта ўқилди

Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходимлар томонидан меҳнат мажбуриятларининг ёки бошқа мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида белгиланган пул тўловлари компенсация тўловларидир.

Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:
  • хизмат сафарларида бўлганда;
  • сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;
  • иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;
  • иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;
  • ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;
  • ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;
  • ходим ушбу Кодекс 234-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;
  • иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан.

 

Chat