Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2812 марта ўқилди

Ходим хизмат топшириғини бажариш учун хорижга хизмат сафарига юборилиши мумкин.

Хизмат сафарига раҳбарнинг буйруғи асосида юборилади ва хизмат сафарининг қуйидаги харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаб берилади:

суткалик харажатлар

Суткалик харажатлар хизмат сафаридаги ҳар бир кун учун белгиланган меъёрларнинг 100 фоизи миқдорида хорижий валютада тўланади (айрим шахсларга устамалар тўланади).

Жўнаб кетиш ҳамда қайтиб келиш куни Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш куни ҳисобланади (чегара-назорат пунктлари қўйган белгиси бўйича аниқланади).

Хорижда узлуксиз 60 суткадан ортиқ (61-кундан бошлаб) хизмат сафарида бўлганларга нисбатан ва бошқа шахслар учун суткалик харажатларни қоплашнинг бошқача тартиби белгиланади.

яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар

Хорижга хизмат сафарларига юборилганда яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) харажатлар хорижий валютада белгиланган меъёрлар асосида тўланади

Яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) қўшимча харажатлар белгиланган меъёрлар асосида меҳмонхоналар мавжуд эмаслигини тасдиқловчи маълумот асосида ташкилот раҳбари қарори билан қоплаб берилади

Овқатланиш ва бошқа шахсий хизматлар (мини-бар, кабель телевидениеси, кийимларни ювдириш ва дазмоллатиш ва бошқалар) суткалик харажатлар ҳисобидан тўланади ва алоҳида қопланмайди.

транспорт харажатлари

Транспорт харажатларини қоплаш ташкилот раҳбарлари амалга оширилади:

  • ҳаво транспортида – 1-бизнес ёки иқтисодий класс тарифлари бўйича;
  • темир йўл ва сув транспортида – 1-класс тарифи бўйича;

Ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарларига, Бош консуллар – алоҳида хориждаги консуллик муассасаси раҳбарларига:

  • ҳаво транспортида – бизнес ёки иқтисодий класслар тарифи бўйича;
  • темир йўл ва сув транспортида – 1-класс тарифи бўйича;

Бошқа барча хизмат сафарига юбориладиган шахсларга:

  • ҳаво транспортида – иқтисодий класс тарифи бўйича;
  • темир йўл транспортида – 2-класс тарифи бўйича;
  • сув транспортида – сайёҳлик класси тарифи бўйича.

вакиллик харажатлари

Вакиллик харажатлари вакилларнинг (қатнашчиларнинг) расмий қабули (нонушта, тушлик ёки шунга ўхшаш тадбирлар)ни ўтказиш, уларнинг транспорт таъминоти, музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш, ташкилот штатида бўлмаган таржимон хизматига ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар бошланғич ҳисоб ҳужжатлари асосида қоплаб берилади.

Кўзда тутилмаган харажатлар учун 1000 АҚШ долларигача ажратилади ва Ҳукумат делегацияси аъзоларидан бирига ҳисобот топшириш шарти билан берилади.

бошқа харажатлар

Транспорт, яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича), суткалик, вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатлардан ташқари ҳужжатлар билан тасдиқланган қуйидаги харажатлар ҳам қопланади:

  • виза олиш бўйича;
  • вақтинчалик прописка (рўйхат олинганлик) учун;
  • борган мамлакатида хорижий валютани сотиб олиш ёки сотиш чоғида йиғимлар (фоизлар, комиссиялар)ни тўлаш бўйича;
  • 30 килограммгача бўлган юк олиб кетиш учун тўлов (ходим бораётган транспорт турида бепул юк олиб кетиш меъёридан ортиқчасига);
  • аэропорт, суғурта (фақат бораётган мамлакатига кириш учун мажбурий бўлган суғурта турлари), божхона ва воситачилик йиғимлари (кўргазмалар, тақдимотлар, конференциялар ва гастроллар ўтказилганда);
  • конференция, спорт мусобақалари қатнашчиларини рўйхатга олиш йиғимлари, спорт анжомларини ижарага олиш;
  • пуллик тўхташ жойлари хизматларини тўлаш, автобензин харид қилиш, юкни транспортда жўнатиш (фақат хизмат сафарига юборилган ҳайдовчилар учун) тўловлари бўйича;
  • МДҲ мамлакатларига борадиган 20 фоиз ва ундан ортиқ устамаси мавжуд шахслар учун «VIP» заллари орқали хизмат кўрсатиш;
  • хизмат сафарига жўнатилган шахсларга фавқулодда, қолдириб бўлмайдиган ҳолатларда кўрсатилган тиббий хизматларни тўлаш бўйича;
  • ҳужжатлар билан асосланган хизмат сафари бекор қилиниши, йўл маршрути ёки хорижий давлатда бўлиш муддатлари ўзгариши сабабли йўл чипталарини қайтариб бериш, алмаштириш ёки улардан фойдаланмаслик билан боғлиқ жарималар ёки қўшимча харажатларни тўлаш бўйича.

Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли хизмат сафари харажатлари қопланмайди.

Chat