Манзил-маълумот ахборотлари тўғрисидаги маълумотнома жисмоний шахснинг:
тўғрисидаги расмий маълумотни тасдиқлайди.
Муҳим! Фуқарога бошқа шахснинг эмас, фақат ўзининг манзил-маълумот ахбороти тақдим этилади.
Давлат хизматидан жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин.
Ариза Давлат хизматлари маркази орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда берилади.
Сўровномада, жумладан, қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Қонунчиликда назарда тутилмаган қўшимча ҳужжат ёки маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Маълумотнома ахборот тизими орқали автоматик равишда, реал вақт режимида шакллантирилади.
Маълумотнома электрон шаклда QR-код билан тасдиқланади ва ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда, маълумотнома ариза берувчининг хоҳишига кўра электрон ёки қоғоз шаклда берилади.
Маълумотномада нотўғри маълумот аниқланса, фуқаро ички ишлар органларининг тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилиши мумкин.