Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5110 марта ўқилди

Бошқа иш берувчига (асосий иш жойидан ташқари) ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

  • паспортни ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёки идентификация ID-картасини;
  • асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича маълумотномани;
  • бажарилиши учун қонунчиликка мувофиқ фақат муайян иш стажига эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлган ишга ўриндошлик асосида қабул қилишда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани;
  • дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёки касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни, агар бундай иш махсус билимларни ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса;
  • меҳнат шароитлари зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишга қабул қилиш чоғида асосий иш жойидан меҳнатнинг хусусияти ва шартлари тўғрисидаги олинган маълумотномани;
  • жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини.

Ички ўриндошлик шартлари асосида ишга қабул қилиш чоғида иш берувчи ходимдан бирор-бир ҳужжатни тақдим этишни талаб қилишга ҳақли эмас, агар мазкур иш махсус билим ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса ва илгари бу ҳужжатлар ходим томонидан тақдим этилмаган бўлса, бундан дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёхуд касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни талаб қилиш мустасно.

Ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш чоғида Меҳнат Кодексида, бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Chat