Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9379 марта ўқилди

Ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 

Асосий иш тўғрисида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган ходимнинг ички ўриндошлиги чоғида ходим билан ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида алоҳида меҳнат шартномаси тузилади.

  • Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномалари, агар бу қонунчиликка зид бўлмаса, бир ёки бир нечта иш берувчи билан тузилиши мумкин.
  • Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида тузилган меҳнат шартномасида иш ўриндошлик асосида бажарилаётганлиги кўрсатилиши шарт.

Ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётган шахслар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.

Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасида Меҳнат Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган шарт-шароитлар билан бир қаторда иш вақтининг давомийлиги ва ўриндошлик асосида ишлаш тартиби кўрсатилади.

Chat