Ходим ушбу таътилдан йилнинг ўзи учун қулай вақтида фойдаланиши мумкин.
Биринчи иш йилида ҳам ходимнинг хоҳишига кўра йиллик меҳнат таътили 6 ой ишламасидан олдин тўлиқ давомийликда ва тўлиқ ҳақ тўланган ҳолда берилади.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, ушбу таътилни ходим ишлаётган даврда пулли компенсация билан алмаштириш мумкин эмас.
Иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра унга ҳар йили 14 календарь кунгача иш ҳақи сақланмайдиган таътил бериши шарт.