Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5235 марта ўқилди

Боғчага бериш ёши

Давлат боғчаларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинадилар. Хусусий боғчаларга қабул қилиш ёши ва тартиби ушбу боғчалар томонидан мустақил белгиланади.

  • 2022 йил 1 апрелдан бошлаб: тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларига 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилсин;

Боғчага болани жойлаштириш учун анкета тўлдириш

Давлат боғчасига болани жойлаштириш учун йўлланма олиш ҳақида анкетани тўлдириш зарур. Анкетани 2 хил усулда тўлдириш мумкин.

Йўлланма олиш учун фақатгина тегишли сўровномани тўлдириш талаб этилади. Бунда фақатгина йўлланма олишда имтиёзлар мавжуд бўлса тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари кўрсатилади.

Боғчага жойлаштиришда имтиёз берилган шахслар рўйхати

Қуйидаги шахсларга болани боғчага қўйишда имтиёзлар берилади:

  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
  • кўп болали оилаларнинг болалари;
  • етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
  • «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
  • контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
  • талабалар ва педагогларнинг болалари;
  • акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
  • кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Боғчага жойлаштириш учун йўлланма олиш

Боғчага бериш ҳақида анкета тўлдирилаётганда танланган боғчада бўш ўрин мавжуд ёки мавжуд эмаслиги автоматик равишда маълум бўлади. Агар бўш ўрин бўлмаса бунда:

  • бўш ўринларга эга бўлган бошқа боғчани танлаш (йўлланма олиш);
  • бўш ўрин бўлганда йўлланма олиш учун навбатга кириш (бунда бир йўла 2 та боғчани танлаш мумкин).

Тақдим этган анкетада ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги йўлланмалар беришнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади. Бошқа асослар бўйича йўлланма беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Йўлланма бериш муддати
  • Йўлланма бўш жой пайдо бўлган кундан бошлаб бир иш куни ичида тақдим этилади.
  • Йўлланма олингандан кейин 15 кун ичида боғчага олиб борилиши керак. Ушбу муддат ўтгандан кейин тақдим этилган йўлланма қабул қилинмайди.
  • Бола боғчага йўлланма тақдим этилгандан кейин бир иш куни ичида қабул қилинади.

Болани боғчага қўйишда тўланадиган сумма

Болаларни боғчага қабул қилиш бепул амалга оширилади.

Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун электрон ариза бериш


Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбатини текшириш


Chat