Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.
Ногиронлик пенсияси ТИЭК томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган, суғурта қилинган ходимларга:
Пенсия тайинлаш масалалари бўйича яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг бўлимларига:
Айрим шахслар тоифалари пенсияга устама ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун ариза берган санадаги белгиланган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.