Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9588 марта ўқилди

Муқаддимада давлатчиликни такомиллаштиришнинг янги босқичида Ўзбекистонни конституциявий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди:

  • инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга, давлат суверенитети принципларига содиқлик,   
  • демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларига садоқатни намоён қилиш;    
  • инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этишга қаратилганлик;     
  • Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти, энг аввало, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга интилиш;

Конституцияда “Ўзбекистон – республика бошқарув шаклидаги суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат”, деб белгиланди.

Chat