Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3184 марта ўқилди

1. Давлат қўмиталари раислари Вазирлар Маҳкамаси аъзолари таркибидан чиқарилди.

2. Ҳукумат зиммасига барқарор иқтисодий ўсишни, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қулай инвестициявий муҳитни яратиш, ҳудудларни комплекс ва барқарор ривожлантириш ва бошқалар бўйича қўшимча масъулият юклатилди.

  • Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек ижро этувчи ҳокимияти органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни, қонунийлик ва самарадорликни таъминлаш, давлат хизматларининг сифатини ошириш ва улардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича чоралар кўради.

3. Илк маротаба Конституцияда вилоят, туман ва шаҳар хокимларининг ваколатлари аниқ белгиланди, шулар қаторида:

  • Ўзбекистон Республикаси қонунларини ва Олий Мажлис палаталарининг қарорларини, Президент фармонлари, қарорлари ҳамда фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, юқори турувчи органлар қарорларини, шунингдек халқ депутатлари тегишли Кенгаши қарорларини ижро этиш; 
  • ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш; 
  • маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш ва бошқалар.
Chat