Шахс ушланган пайтда унга ўзи тушунадиган тилда:
Миранда қоидаси — ушланган шахсга унинг сукут сақлаш, адвокат ёрдамидан фойдаланиш ва айтган сўзлари унга қарши ишлатилиши мумкинлиги тушунтирилишига оид ҳуқуқий кафолат.
Шахс ҳуқуқлари тушунтирилмасдан туриб ундан кўрсатма олишга уриниш ҳуқуқларнинг бузилиши сифатида баҳоланиши мумкин.
Шахс суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас.
Ушлаб туриш қонунийлиги ва асослилиги суд назорати остида бўлади. Белгиланган муддат тугагунга қадар шахс:
Хабеас корпус — шахсни ушлаш ёки қамоқда сақлашнинг қонунийлиги устидан суд назоратини таъминловчи кафолат.
Айбсизлик презумпцияси — шахснинг айби суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан исботланмагунча у айбсиз ҳисобланиши.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўз айбсизлигини исботлаши шарт эмас.
Айбдорликка оид бартараф этиб бўлмайдиган шубҳалар:
Шахс исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Ҳеч ким:
Шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, уни фақат шу асосда айбдор деб топиш ёки жазолаш мумкин эмас.
Ҳар бир шахс жиноят процессининг исталган босқичида адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ушланган шахс бу ҳуқуқдан унинг ҳаракатланиш эркинлиги амалда чекланган пайтдан бошлаб фойдаланиши мумкин.
Адвокат:
Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.
Ҳар ким ёзишмалар, телефон сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланиши ҳуқуқига эга.
Ушбу ҳуқуқни чеклашга:
Уй-жойда тинтув ўтказиш ҳам фақат қонунда белгиланган тартибда ва суд қарори асосида амалга оширилади.
Шахс:
Ҳар ким бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун ишининг ваколатли, мустақил ва холис суд томонидан қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.