Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 26932 марта ўқилди

Ариза берувчилар

Хизматдан:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
  • Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари;
  • Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар фойдаланиши мумкин.

Мурожаат рўйхатдан ўтган манзилдан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ёки Давлат хизматлари марказига берилиши мумкин. Электрон мурожаат ЯИДХП орқали юборилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

  • таклиф қилинаётган шахснинг 3,5 × 4,5 см ўлчамдаги битта фотосурати;
  • чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ва ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси;
  • у билан бирга келаётган вояга етмаган шахсларнинг паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатлари нусхалари;
  • қариндошлик мавжуд бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Ариза берувчидан ушбу рўйхатда кўрсатилмаган бошқа ҳужжат ёки маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Давлат божи ва муддат

Давлат хизмати учун БҲМнинг 5 фоизи миқдорида давлат божи тўланади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда белгиланган бож суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Маълумотлар дастлаб 2 иш кунида текширилади. Кейин Давлат хавфсизлик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлиги таклифнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича 7 иш кунида хулоса беради. Ижобий хулоса олингач, QR-кодли таклифнома 1 иш кунида расмийлаштирилади.

Шундай қилиб, ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри тақдим этилганда хизматнинг умумий муддати, одатда, 10 иш кунини ташкил этади.

Камчиликлар аниқланса, ариза берувчига уларни бартараф этиш учун хабарнома юборилади. Ариза берувчи 5 иш куни ичида қайта мурожаат қилса, қўшимча давлат божи ундирилмайди.

Натижани олиш

Таклифнома QR-кодли электрон ҳужжат шаклида:

  • бевосита мурожаат қилинганда — ариза берувчига;
  • Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда — марказга;
  • ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда — шахсий кабинетга юборилади.

Таклифноманинг расмийлаштирилиши чет эл фуқаросига виза автоматик равишда берилганини англатмайди. Виза талаб этиладиган ҳолларда чет эл фуқароси белгиланган тартибда виза олиши керак.

Chat