Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7859 марта ўқилди

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсати ва чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўналишида:
  • аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва оилалар бўйича ижтимоий ёрдам дастурларини ишлаб чиқиш;
  • кафолатланган ижтимоий хизматлар стандартларини ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш;
  • аҳолининг турли гуруҳлари билан ишлайдиган профессионал «ижтимоий иш» хизматини ташкил этиш;
  • ижтимоий шерикликни кенгайтириш, нодавлат сектор ва маҳаллий ҳамжамиятларни турли хил хизматлар кўрсатиш ва аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлашга янада фаол жалб қилиш учун рағбатлантириш чораларини яратиш;
  • соҳани рақамлаштириш орқали ижтимоий ҳимоя тизими шаффофлигини таъминлаш ва жараёнларни аҳоли учун қулай тарзда ташкил қилиш.

Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш йўналишида:
  • ногиронликни баҳолаш ва аниқлашнинг тиббий моделидан ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтишни таъминлаш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни юқори сифатли протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлаш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация ва абилитация қилиш соҳасини ривожлантириш ва соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш;
  • жамиятда ижтимоий мослашув ва интеграция учун шароит яратиш, ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, инклюзивликни таъминланишини мувофиқлаштириш ҳамда уларга қулай муҳит шакллантирилганлигини назорат қилиш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан жамият онгида соғлом фикрни шакллантириш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг мустақил ҳаёт кечиришини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, уларга уй шароитида ижтимоий хизматларини ташкил қилиш;
  • ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлайдиган ихтисослаштирилган интернат, таълим муассасалари ва реабилитация марказлари фаолиятини такомиллаштириш.

Вояга етмаган болаларни ҳимоя қилиш йўналишида:
  • болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • васийлик ва ҳомийлик тизимини такомиллаштириш, шу жумладан оилага асосланган болаларни парвариш қилишнинг муқобил шаклларини ривожлантириш;
  • фарзанд асраб олиш тизимини такомиллаштириш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни ташкил этиш;
  • ҳимояга муҳтож болаларни даволашни ташкил қилиш тизимини такомиллаштириш.

Аёлларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш йўналишида:
  • аёлларни зўравонлик ва жинсий зўравонлик таъқибидан ҳимоя қилишда профессионал ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
  • зўравонликдан азият чеккан аёлларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан бошпана (шелтер) ва реабилитация марказлари ишини ташкил қилиш.

Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш йўналишида:
  • оилаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, болаларни оилалардан ажратишнинг олдини олиш, ота-оналарнинг кўникмаларини ривожлантириш;
  • оғир ҳаётий вазиятда бўлган ҳомиладор аёллар, ёлғиз ота-оналар ва ёш болали оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил қилиш;
  • оғир ҳаётий вазиятларда бўлган оилалар фарзандлари учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш;
  • паллиатив ёрдамни ташкил қилиш.

Ёшлар билан ишлаш йўналишида:
  • психосоциал хизмат кўрсатиш тизимини ташкил қилиш;
  • алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари битирувчиларини турли ташкилотлар томонидан тақдим қилинган ижтимоий хизматлар, йўлланма ва сўровлари асосида психологик саломатлик, зарур кўникма ва таълим олиш, касбга, ишга ва тадбиркорлик қилишга йўналтириш тизимини йўлга қўйиш.

Якка ёлғиз ва кексалар билан ишлаш йўналишида:
  • уйда парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш хизматларини ташкил қилиш;
  • қариялар уйлари ва бошқа муассасалар негизида профессионал хизмат кўрсатиш тизимини ташкил қилиш;
  • зўравонликдан ҳимоя қилиш.

Ижтимоий таъминот дастурлари йўналишида:
  • ижтимоий суғурта тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш;
  • аҳолини ижтимоий суғурта тизимига жалб қилиш бўйича рағбатлантирувчи механизмларини ишлаб чиқиш

Chat