Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4168 марта ўқилди

Бунинг учун дастлаб сотувчи "E-notarius.uz" ахборот порталида «Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш»ни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади.

  1. Сўнг сотувчи сотилаётган автомототранспорт воситасини танлайди ва нархини киритади;
  2. сотувчи сотиб олувчининг  ЖШШИРни, шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақамини ва телефон рақамини киритади;
  3. сотиб олувчининг телефонига СМС хабарнома юборилади. Сотиб олувчи ҳаволага кириб Face-Id орқали верификациядан ўтади ва розилигини тасдиқлайди; 
  4. автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланади;
  5. нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва  тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади;
  6. белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради. 

Битимнинг асл нусхалари эса тарафларга курьерлик (почта) хизмати орқали юборилади.

Chat