Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2744 марта ўқилди

Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш уларни ҳарбий рўйхатга олиш, уларнинг сонини, ҳарбий хизматга қай даражада яроқли эканлигини, умумтаълим ва жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Фуқароларни қайд этиш туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари ҳузурида ташкил этиладиган чақирув участкаларида амалга оширилади ва рўйхатга олинаётганларнинг турар жойларида ўтказилади.

Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасасидаги охирги ўқув йилининг октябрь-ноябрь ойларида амалга оширилади.

  • Чақирув участкасида қайд этилиш учун фуқаролар чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда мудофаа ишлари органларига келишлари ва зарур ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.
  • Фуқароларни туманлардаги (шаҳарлардаги) чақирув участкаларида қайд этиш учун таркибига мудофаа ишлари органлари вакиллари, мутахассис врачлар киритиладиган фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш комиссиялари тузилади.
  • Чақирув участкаларида қайд этиладиган фуқароларни тиббий кўрикдан турли йўналишдаги врачлар, шу жумладан жарроҳ, терапевт, невропатолог, психиатр, кўз касалликлари, қулоқ, томоқ, бурун касалликлари, тиш касалликлари мутахассислари, зарурат бўлганда эса, бошқа ихтисосдаги врачлар ўтказади.

Зиммасига ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг рўйхатини юритиш вазифаси юклатилган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига чақирув участкаларида қайд этилиши лозим бўлган фуқароларнинг рўйхатини берадилар.

Чақирилувчиларга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий рўйхатга олиш ва ҳарбий хизматга тайёргарлик тартиби тушунтирилади. Қайд этилган вақтдан бошлаб фуқаролар ҳарбий рўйхатга киритиладилар.

Chat