Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1782 марта ўқилди

“Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 октябргача Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақаларини электрон расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади. 

Бу даврда:

  • электрон йўл варақалари Транспорт вазирлигининг “Uztrans” ягона интерактив ахборот тизимининг “Электрон йўл варақа” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирилади ва юритилади;
  • электрон йўл варақалари автомобилда юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан мустақил расмийлаштирилади;
  • йўл варақаларининг қоғоз шаклидан фойдаланишни чекламаган ҳолда унинг электрон кўринишига босқичма-босқич ўтилади;
  • электрон йўл варақалари тизими шахсий енгил автомобилида йўналишсиз такси сифатида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун амал қилмайди;
  • мазкур тизим платформасини яратиш, жорий этиш ва унга хизмат кўрсатиш учун манфаатдор ташкилотлар (миллий операторлар) танлов асосида жалб этилиши мумкин;
  • тизимдан фойдаланганлик учун йиғим ундирилмайди.

Автомобилда юк ва йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун электрон йўл варақалари тизими платформаси жорий этилиши назарда тутилган.

Chat