Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1663 марта ўқилди

Давлат мулки бўлган спорт объектлари ва иншоотларининг спорт заллари ҳамда хоналарини ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун бепул асосда тақдим этилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Давлат спортнинг паралимпия турлари бўйича мураббийлар, ҳакамлар ҳамда бошқа мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлашни таъминлайди.

Давлат органлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш ва уларни спорт билан шуғулланишга жалб этишга доир дастурларни нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда ҳар йили ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимини яратади.

Chat