Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2760 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ахборот соҳасида фаолият олиб борувчи барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва идоралар, хўжалик субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Агентлик тизимига қуйидагилар киради:
  • Агентликнинг марказий аппарати;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар);
  • «O`zbekiston» нашриёт-матбаа ижодий уйи;
  • Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи;
  • «O`qituvchi» матбаа уйи;
  • Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи;
  • «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти;
  • «Кўзи ожизлар босмахонаси» давлат корхонаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий нашриётлар;
  • «O‘qituvchi» илмий-методик нашриёт маркази;
  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси;
  • Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ;
  • Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассислар тайёрлаш касб-ҳунар коллежи;
  • «Ўздавкитобсавдотаъминоти» МЧЖ китоб маҳсулотларини тарқатиш корхонаси;
  • «Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси» давлат корхонаси.

Агентликнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
  • фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларининг рўёбга чиқишини таъминлаш, мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, медиа-бозорда улар учун тенг шароитлар яратиш, шунингдек, журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва таъминлаш, шунингдек, инвестициялар жалб этиш ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
  • ахборот соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштириш, оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илгари суриш ва ишлаб чиқиш; Бошқалар.

Агентлик зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ равишда қуйидаги функцияларни амалга оширади.

Манзил: Тошкент ш., 100129, Навоий кўчаси, 30-уй.

Тел.: (+99871) 244-64-20

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятига доир Ягона телефон рақам

Тел.: (+998 71) 244-24-36 (Умумий бўлим)

E-mail: info@aimc.uz  ;  aoka@exat.uz

Chat