Журналист — меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар асосида ОАВ учун хабар ва материалларни тўплаш, таҳлил қилиш, таҳрир этиш, тайёрлаш ҳамда тарқатиш фаолиятини амалга оширувчи шахс.
Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини цензура қилиш тақиқланади. Ҳеч ким журналистдан эълон қилинадиган хабар ёки материални олдиндан келишишни, унинг матнини ўзгартиришни ёки нашрдан олиб қолишни талаб қилишга ҳақли эмас.
Муҳим: журналистнинг қонуний касбий фаолиятига аралашиш, ундан касбий вазифаларини бажариш вақтида олган маълумотларини талаб қилиш ёки танқидий материал эълон қилгани учун уни таъқиб қилиш тақиқланади.
Журналист касбий фаолияти давомида:
Журналист:
Журналист касбий фаолиятини амалга ошириш вақтида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади. Танқидий материаллар эълон қилгани учун уни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди.
Журналист текшируви давомида тўпланган материаллар ва ҳужжатлар қонунга хилоф равишда олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас.
Цензура қилиш, аккредитацияни асоссиз рад этиш ёки бекор қилиш, журналистнинг ахборот олиш ҳуқуқини бузиш, унга тазйиқ ўтказиш, техника воситаларини ғайриқонуний олиб қўйиш ёки ахборот манбасини розиликсиз ошкор этиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Журналист бундай ҳолатлар юзасидан юқори турувчи органга, прокуратурага ёки судга мурожаат қилиши мумкин.