Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 32937 марта ўқилди

Маълумотноманинг мазмуни

Маълумотнома жисмоний ёки юридик шахс номида турар ёки нотурар кўчмас мулк мавжуд ёки мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.

Маълумот:

  • муайян ҳудуд кесимида ёки республика бўйича;
  • жорий ҳолатга ёки охирги 10 йиллик даврга нисбатан сўралиши мумкин.

Хизматни Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги кўрсатади.

Кимлар мурожаат қилиши мумкин

Хизматдан:

  • жисмоний шахслар;
  • уларнинг оила аъзолари — эр-хотин, ота-она ва болалар;
  • юридик шахслар;
  • ишончнома асосидаги вакиллар фойдаланиши мумкин.

Жисмоний шахс ўз хоҳишига кўра оила аъзолари номида кўчмас мулк бор ёки йўқлиги ҳақида ҳам маълумотнома олиши мумкин.

Оила аъзоларининг ҳар бири бўйича маълумот сўралганда, ҳар бир шахс учун алоҳида йиғим ундирилади.

Мурожаатда кўрсатиладиган маълумотлар

Жисмоний шахс бўйича:

  • фамилия, исм ва ота исми, шу жумладан аввалги Ф.И.О.;
  • паспорт ёки ID-карта маълумотлари ва ЖШШИР;
  • яшаш манзили;
  • телефон рақами ва мавжуд бўлса электрон манзил;
  • маълумотнома тили — ўзбек ёки рус тили;
  • маълумот сўралаётган ҳудуд;
  • жорий ҳолат ёки охирги 10 йиллик давр;
  • зарур бўлса, объект манзили кўрсатилади.

Ишончли вакил мурожаат қилганда нотариал тасдиқланган ишончнома тақдим этилади.

Хизмат муддати

Агар шахс номида кўчмас мулк:

  • мавжуд бўлмаса — маълумотнома реал вақт режимида;
  • мавжуд бўлса2 иш кунида берилади.

Йиғим миқдори

Жисмоний шахс бўйича маълумотнома учун ҳар бир шахсга БҲМнинг 3 фоизи, юридик шахс бўйича эса БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан белгиланган.

Chat