Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1546 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган

Мазкур қарорга асосан, Чипталар қайтарилганда (шаҳарлараро йўналишлардаги чипталардан ташқари) йўловчидан қайтариш операциялари учун белгиланган йиғим ундирилади.

Бироқ, уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар, уруш қатнашчилари ва темир йўл транспорти ходимларига чипталар қайтарилиши ҳолатларида, қайтариш операцияси учун йиғим ундирилмайди.

Темир йўл транспортида чипталар йўловчиларга тўлиқ қийматда сотилади, қонун ҳужжатлари билан поездда имтиёзли юриш белгиланган фуқаролар бундан мустасно.

Темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга тақдим қилинган:

  • совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;
  • ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
  • Чернобиль АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронлиги бўлган шахсларга (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида);
  • ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс;

Темир йўлларда чиптанинг тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирмалар билан йилига бир марта юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) талонларга алмаштириш ва гувоҳнома тақдим этиш бўйича қуйидагиларга берилган:

  • 3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга;
  • уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга.

Темир йўлларда чипта тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирмалар билан йилига бир марта (бориш ва келишга) юриш ҳуқуқига эга шахсларга, уларнинг хоҳишига кўра икки йилда бир марта икки йиллик талонлар (жорий ва олдинги ёки жорий ва кейинги йилги) ўрнига йилига бир марта бепул юриш (бориш ва келишга) тақдим қилинади.

Бу ҳолда тўғри йўналишда бундай юриш «бориш» икки талони ўрнига, қайтишга эса — «Келиш» икки талони ўрнига расмийлаштирилади. Ушбу тартиб 3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

Чипта кассаларида навбатсиз чипта олиш билан, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинганда қуйидагилар фойдаланади:

а) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва уч даражадаги Шон-шуҳрат, «Ўзбекистон Қаҳрамони», «Соғлом авлод учун» орденлари ва «Шуҳрат» медали билан тақдирланган шахслар;

б) уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;

в) Чернобиль АЭСда авария оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашган шахслар;

г) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари ва депутатлари;

д) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари;

е) «Фахрий темирйўлчи» нишони билан тақдирланган шахслар.

Ҳамма турдаги шаҳар йўловчи ташиш транспортларида (таксидан ташқари), ўзи яшаб турган маъмурий ноҳия доирасидаги қишлоқ жойлардаги умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида, шунингдек, шаҳар атрофига қатнайдиган темир йўл транспортида, шаҳардан ташқаридаги маршрутларда қатнайдиган автобусларда бепул юриш, йилига бир марта (бориш ва келиш) темир йўлда бепул юриш, темир йўли бўлмаган ноҳияларда эса ҳаво, сув ёки шаҳарлараро автомобиль транспортларида биринчи навбатда чипталар сотиб олиш

Chat