Йўл ҳужжати — чипта йўловчи билан ташувчи ўртасида йўловчи ташиш шартномаси тузилганлигини тасдиқлайди. Ташувчи йўловчи кўрсатган ва поезд қатнайдиган белгиланган станциягача чипта сотилишини таъминлаши шарт.
Чипталар:
сотилиши мумкин. Электрон тарзда расмийлаштирилган чипта ҳам йўловчи ташиш шартномасини тасдиқловчи йўл ҳужжати ҳисобланади.
Темир йўл чиптасини расмийлаштириш шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширилади. Чиптада йўловчининг фамилияси, шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами, поезд, вагон ва жой рақами, шунингдек жўнаш санаси ва вақти кўрсатилади.
Йўловчи чипта сотиб олишда, поездга чиқишда ва сафар давомида чипта текширилганда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши шарт. Шаҳар атрофига қатнайдиган поездлар бундан мустасно.
Чиптадаги маълумотлар йўловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотларга мос бўлиши лозим.
Йирик темир йўл узелларида чипталар сотиш автоматлаштирилган чипта сотиш тизими орқали амалга оширилади. Чипта кассаларида йўловчига бориш, қайтиш ва бошқа станциядан кетиш учун чипталарни расмийлаштириш, шунингдек транзит поездларга чипта буюртмаларини қабул қилиш хизматлари кўрсатилади.