Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9784 марта ўқилди

Ихтисослаштирилган Марказ ва Жамғарма

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази этиб қайта номланган.

Марказ ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилган.

Жамғарманинг асосий вазифалари

Жамғарма маблағлари ва имкониятлари, жумладан:

  • бемор болаларни ўз вақтида диагностика қилиш, даволаш ва реабилитация қилишга;
  • зарур ҳолларда республикада ва хорижда юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатилишига кўмаклашишга;
  • зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашга;
  • Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга;
  • болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси соҳасида мутахассислар малакасини оширишга;
  • илмий тадқиқотлар ва замонавий даволаш усулларини ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин.

18 ёшдан кейин ҳам бепул даволаниш мумкинми?

2024 йил 1 июлдан онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган беморлар (21 ёш ҳам киради) белгиланган тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради.

Бу имконият, жумладан:

  • Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида;
  • Болалар миллий тиббиёт марказида;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг тегишли бўлимларида;
  • бемор вояга етгунига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа тиббиёт ташкилотларида назарда тутилган.

Айрим касалликлар ва ҳолатлар бўйича бундай беморларни 22 ёшга етгунга қадар кузатиш ва даволаш имконияти ҳам белгиланган тартиб асосида назарда тутилиши мумкин.

Chat