Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8507 марта ўқилди

Миллий шаффофлик тизимининг вазифаси

Миллий шаффофлик тизими иссиқхона газлари ажратмаларини мониторинг қилиш, улар ҳақида ҳисобот тузиш ва маълумотларни текшириш учун жорий этилган.

Тизим Париж битими доирасида Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш бўйича мажбуриятлари бажарилишини баҳолашга хизмат қилади.

Тизим иштирокчилари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги миллий орган ҳисобланади. У:

  • вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • иссиқхона газлари ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва сифатини назорат қилади;
  • MRV тизими ва онлайн платформани юритади;
  • иссиқхона газлари ажратмаларини қисқартириш миллий реестрини шакллантиради.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги иссиқхона газлари миллий хатлови ҳисоботини тайёрлайди ва халқаро ҳисоботларга киритади.

Энергетика, қишлоқ хўжалиги, инвестициялар, саноат ва савдо соҳасидаги ваколатли органлар тармоқлар бўйича маълумотларни тўплайди ҳамда миллий органга тақдим этади.

Маълумотларни тақдим этиш

Ҳисобот берувчи ташкилотлар иссиқхона газлари ажратмалари тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этади. Маълумотлар «Яшил иқтисодиёт» онлайн платформасига даврий равишда юкланади.

Миллий шаффофлик тизими тайёргарлик, тажриба-синов ва тўлиқ жорий этиш босқичларида амалга оширилади.

Ҳисобот берувчи субъектлар доираси, қамраб олинадиган эмиссия турлари ва маълумот тақдим этиш мезонлари ваколатли комиссия томонидан белгиланади.

Тизим Президентнинг 2024 йил 5 июндаги ПҚ-213-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 800-сон қарори асосида жорий этилган.

Chat