Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1073 марта ўқилди

Ўзбекистонга қайтиш учун сиз Ватанга қайтиш гувохномасини расмилаштирингиз керак.

Керакли ҳужжатлар:

  • Паспорт йўқолган тақдирда-паспорт нусхаси, паспорт йўқолганлиги тўғрисида полиция бўлимидан маълумотнома, фотосурат 35х45 мм 2 дона;
  • Паспорт муддати тугаган тақдирда-паспортнинг ўзи, фотосурат 35х45 мм 2 дона;
  • Агар паспорт яроқсиз холга келган бўлса (йиртилган, чизилган ва ҳоказо) паспорт ва паспорт нусхаси, фотосурат 35х45 мм 2 дона;
  • Барча ҳолларда давлат божи қиймати 60 АҚШ доллари.

Тахминан 7-14 календар кунда тайёр бўлади.

16 ёшгача бўлган болага сертификат бериш:

  • Иккала ота-онанинг паспортлари;
  • Никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома;
  • Боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
  • Боланинг паспорти (агар мавжуд бўлса), боланинг фотосурати 35х45 мм 2 дона.

Давлат божи 10 АҚШ  доллари

Тайёрлаш учун тахминан 2 соат вақт кетади.

Эслатма:

Агар боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасида отаси кўрсатилмаган бўлса:

  • Онанинг паспорти;
  • Боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
  • Боланинг фотосурати 35х45 мм 2 дона;

Агар болада туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўлмаса: туғруқхонада берилган тиббий туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома.

Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси (сертификат) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан чет элда вақтинча яшаётган ва Ўзбекистонда доимий рўхатда турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги юқ шахсларга қуйидаги ҳолатларда берилади: шахсини тасдиқловчи ҳужжатини юқотган, ҳужжати яроқсиз ҳолга келган, муддати ўтган, ҳужжатнинг варақлари тугаган, аввал пасспорт билан расмийлаштирилмаган фуқароларга.

Сертификатни олиш учун аризачи Ўзбекистон  Республикаси  Ташқи ишлар вазирлигининиг интерактив Консуллик ҳизмати веб-сайтида жойлашган дастури орқали шахсни тасдиқлаш ҳақидаги сўровнома – аризасини тўлдирилиб унга электрон фотосуратни бириктирилади ва икки нушада чоп этилади.

Сертификатни олиш учун аризачи Консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

  • қоғозда   чоп   этилган,   аризачиниг   имзоси   қўйилган,  бар-кодли  кўрсатилган электрон сўровнома – аризаси, 2 нусхада; 
  • 2 дона рангли фотосурат (3,5х4,5см); 
  • муддати   ўтган,   яроқсиз    ҳолга    келган,    виза     варақлари    тугаган шахсни тасдиқловчи ҳужжат; 
  • шахсни  тасдиқловчи  ҳужжат  юқолганда  -  юқолган  шахсни  тасдиқловчи  ҳужжат ёки шахсни тасдиқловчи бошқа маълумотнома нусхаси  ва шахсни  тасдиқловчи  ҳужжат юқолганлиги ҳақида  вақтинча яшаётган жойдаги ваколатли идораларнинг маълумотномаси (имконият даражасида); 
  • аввал пасспорт билан расмийлаштирилмаган фуқаролар учун – уларнинг  тоғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва ота-онасининг паспортларидан нусха; 
  • консуллик тўловлари квтанцияси ёки чеки.
  • Аризачига сертификат Ўзбекистон Республикаси ваколатли идоралари томонидан унинг шахси тасдиқлангандан сўнг берилади.
  • Сертификат бир ойдан, алоҳида вазиятларда (касаллиги туфайли, ҳибсда сақланаётган холда, яшаётган давлатда косуллик муассасалари болмаган тақдирда)  3 ой муддатга берилади. Сертификатнинг муддати узайтирилмайди.
  • Сертификат ҳар бир кишига алоҳида расмийлаштирилади. Сертификатга болалар ёзилмайди.
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжат яроқсиз ҳолга келган, муддати ўтган ва виза варақлари тугаган ҳолда мазкур ҳужжат Консуллик муассасасига топшириши лозим.
  • Аризачи Ўбекистонга келгандан сўнг 10 кундан кеч бўлмаган муддат ичида Сертификатни доимий яшаш жойидаги ички ишлар идораларига паспорт олиш учун топшириши лозим.

Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини олиш учун 50 АҚШ доллари миқдоридаги консуллик тўловлари ва 5 АҚШ доллари миқдоридаги маъмурий ҳаражатлар олинади. Бунда 16 ёшга тўлмаган болалар  консуллик тўловларидан озод этилади.

Қуйидаги ҳолатлар аризачига Сертификат бериш рад этилиши мумкин:

  • ўзи ёки   шахсини   тасдиқловчи   ҳужжатнинг   йўқолганлиги   тўғрисида   ёлғон маълумотлар берса; 
  • тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотлат белгиланган талабларга мос келмаса (ҳужжатлар этарли эмас, сўровнома – аризасидаги маълумотлар аниқ ва тўлиқ эмас).

Қошимча малумот олиш учун  +74992300076  ёки  +74992383620 телефон рақамларига  қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Chat