Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1747 марта ўқилди

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик визаларни бериш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш қўйидаги иловага мувофиқ схема бўйича Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

 Ватандошларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун таклиф қилувчи доимий истиқомат қиладиган жойидаги МваФР бўлинмасига мурожаат қилиши лозим.

Зарур хужжатлар:
  • Иловага мувофиқ белгиланган намунадаги 2 нусхада ариза-анкета;
  • таклиф қилувчининг паспорти (нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);
  • ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва бошқалар) нусхаси;
  • таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар, нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);
  • агар ватандош Ўзбекистон Республикасига оила аъзолари билан биргаликда келиш ниятида бўлса, уларнинг ҳар бирининг шахсини ва қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатларининг нусхалари;
  • давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

  • МваФР бўлинмаси 3 иш куни мобайнида ариза-анкетани ва тақдим этилган бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, ватандошнинг таклиф қилувчига қариндошлик даражасини ўрганиб чиқади ҳамда ватандошлар ва таклиф қилувчининг шахсини ички ишлар органларидаги мавжуд маълумотлар базаси бўйича текширади.
  • Ариза-анкета ўрганиб чиқилгач, агар ватандошнинг Ўзбекистон Республикасига келишига ички ишлар органларида тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланмаса, ариза-анкетанинг бир нусхасини келишиш учун ваколатли органга юборилади.

Ваколатли орган билан келишилганидан ва ижобий қарор қабул қилинганидан сўнг 3-иловага мувофиқ шаклидаги таклифнома тўлдирилиб МваФРБ бўлинмаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади, гербли муҳр билан тасдиқланади ва бевосита таклиф қилувчига ёки унинг ишончли вакилига берилади.

Ватандошларни таклиф қилиш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 15 иш кунидан ошмаслиги лозим.

  • Таклифнома берилган кундан бошлаб уч ой давомида амал қилади.
  • Таклиф қилувчи ушбу муддат мобайнида таклифномани Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига кириш визаларини расмийлаштириш учун тақдим этади.
  • Ватандошларнинг Ўзбекистон Республикасига кўп марталик кириш визалари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса — халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.

Ватандошларга кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш учун керакли хужжатлар:
  • 4-иловага мувофиқ белгиланган шаклда виза талаби;
  • e-visa.mfa.uz сайти орқали олинган электрон анкета;
  • МваФР бўлинмаси томонидан берилган таклифнома;
  • таклиф қилинувчи ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва бошқалар) нусхаси;
  • кириш визалари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда — авиачипта ёки бронь нусхалари;
  • давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

Тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан ошмаслиги керак.

Ватандошларнинг кириш визаси ва вақтинча пропискаси қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

Chat