
Қонунчилик тиббиёт ходимининг ўз касбий вазифаларини қонуний равишда бажаришига тўсқинлик қилишни тақиқлайди.
Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда унга қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Бунда асосий шарт — тиббиёт ходими амалга ошираётган тиббий фаолият қонуний бўлиши ва шахснинг ҳаракати ушбу фаолиятга тўсқинлик қилиш ёки унга ноқонуний таъсир ўтказишга қаратилган бўлиши ҳисобланади.
Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун:
Жавобгарлик тиббиёт ходимининг касбий фаолиятига ташқи аралашувларнинг олдини олиш ҳамда унинг қонуний вазифаларини эркин бажаришига ҳуқуқий кафолат яратишга қаратилган.