Белгиланган халқаро фан олимпиадалари ғолиблари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади:
— 1-ўрин (олтин медаль) — 2500 БҲМ;
— 2-ўрин (кумуш медаль) — 1500 БҲМ;
— 3-ўрин (бронза медаль) — 1000 БҲМ.
Ушбу миқдорлар 2025 йилда янги таҳрирда белгиланган.
БҲМ — қонунчиликда белгиланган тўловлар, жарималар ва бошқа миқдорларни ҳисоблашда қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори.
Халқаро олимпиада ғолибини тайёрлаган ўқитувчига:
— олтин медаль учун — 450 БҲМ;
— кумуш медаль учун — 250 БҲМ;
— бронза медаль учун — 150 БҲМ миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Халқаро олимпиада ғолибини тайёрлаган ўқитувчи ва таълим муассасаси директорига навбатдаги ўқув йили давомида директорнинг рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан:
— олтин медаль учун — 200 фоиз;
— кумуш медаль учун — 175 фоиз;
— бронза медаль учун — 150 фоиз миқдорида қўшимча устама тўланади.
Белгиланган халқаро олимпиадалар қаторига:
— Халқаро математика олимпиадаси (IMO);
— Халқаро физика олимпиадаси (IPhO);
— Халқаро кимё олимпиадаси (IChO);
— Халқаро биология олимпиадаси (IBO);
— Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) киради.
Пул мукофотининг сўмдаги аниқ миқдори тўлов вақтида амал қилаётган БҲМ миқдорига боғлиқ бўлади.