Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1379 марта ўқилди

Интеллектуал фаолият натижаларининг муаллифлари ана шу натижаларга нисбатан шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқларга эга бўладилар.

Шахсий номулкий ҳуқуқлар муаллифга унинг мулкий ҳуқуқларидан қатъи назар, тегишли бўлади ва унинг интеллектуал фаолият натижаларига бўлган мулкий ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтган тақдирда унинг ўзида сақланиб қолади.

  • Фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ёки хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситаларга нисбатан ҳуқуқ эгаларига бу воситалар борасида мулкий ҳуқуқлар тегишли бўлади.

Муаллифлик ҳуқуқи (интеллектуал фаолият натижасининг муаллифи деб эътироф этилиш ҳуқуқи) шахсий номулкий ҳуқуқ ҳисобланади ва ижодий меҳнати билан интеллектуал фаолият натижасини яратган шахсгагина тегишли бўлади.

  • Муаллифлик ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилмайди ва берилмайди.
  • Агар натижа икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликдаги ижодий меҳнати билан яратилган бўлса, улар ҳаммуаллифлар ҳисобланадилар. Интеллектуал мулкнинг айрим объектларига нисбатан қонунда асарнинг тўлалигича ҳаммуаллифлари деб ҳисобланадиган шахслар доираси чеклаб қўйилиши мумкин.

Интеллектуал мулк объектлари.

Chat