Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 463 марта ўқилди

Муаллиф интеллектуал фаолият натижаларини яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома бўйича келгусида асар, ихтиро ёки бошқа интеллектуал фаолият натижасини яратиш ва ўзининг иш берувчиси бўлмаган буюртмачига бу натижадан фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқлар бериш мажбуриятини ўз зиммасига олиши мумкин.

Шартнома яратилиши лозим бўлган интеллектуал фаолият натижасининг хусусиятини, шунингдек ундан фойдаланиш мақсадлари ёхуд усулларини белгилаши лозим.

Муаллиф зиммасига ушбу муаллиф келгусида яратадиган ҳар қандай интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқларни бирорта шахсга бериш мажбуриятини юклайдиган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

Интеллектуал фаолият натижаларини яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартноманинг муаллифнинг келгусида муайян турдаги ёхуд муайян соҳадаги интеллектуал фаолият натижаларини яратишини чеклайдиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

Интеллектуал фаолият натижасига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситага нисбатан мутлақ ҳуқуқ бундай натижа ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи восита ифодаланган моддий объектга нисбатан мулк ҳуқуқидан қатъи назар мавжуд бўлади.

Интеллектуал мулк объектларига нисбатан шахсий номулкий ҳуқуқлар муддатсиз амал қилади.

  • Қонунда назарда тутилган ҳолларда интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқнинг амал қилиши ундан муайян вақт мобайнида фойдаланилмаслиги оқибатида бекор қилиниши мумкин.

Интеллектуал мулк объектлари

Chat