Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 420 марта ўқилди

Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) уни рўйхатдан ўтказиш асосида ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.

Товар белгисига бўлган ҳуқуқ товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланади.

Товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгаси ўзига тегишли белгидан фойдаланишда ва уни тасарруф этишда алоҳида ҳуқуққа эга. Товар белгисига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишдан иборат алоҳида ҳуқуқ ҳам товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгасига тегишлидир.

Товар белгисини белгиланган тартибда ҳар қандай тарзда муомалага киритиш ундан фойдаланиш деб ҳисобланади.

  • Товар белгисини нашр этганда, уни кўпчилик олдида ижро этганда ёки ундан ўзгача тарзда фойдаланганда товар белгисининг ўзига ҳам, унинг белгиларига ҳам бирор-бир ўзгартишлар киритишга фақат унга бўлган ҳуқуқ эгасининг розилиги билан йўл қўйилади.
  • Товар белгисининг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгасига тегишлидир.

Товар белгисидан охирги 3 йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узрли сабабсиз узлуксиз фойдаланилмаган тақдирда, унинг рўйхатдан ўтказилганлиги исталган манфаатдор шахснинг талаби бўйича суднинг қарорига асосан бекор қилиниши мумкин. Товар белгисидан фойдаланиш учун лицензия берилиши ундан фойдаланиш деб ҳисобланади.

Товар белгисига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартноманинг шакли.

Товар белгиси рўйхатдан ўтказиш.

Chat