Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 419 марта ўқилди

Ҳуқуқий ҳимоя объекти

ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини Қонун билан муаллифлик ҳуқуқи объектлари сирасига киритилган.

Вазифаси ва афзалликларидан қатъи назар, объектив шаклда ифодаланган, босиб чиқарилган ҳамда босиб чиқарилмаган, муаллиф (ҳаммуаллифлар) ижодий фаолиятининг натижаси бўлган, ЭҲМ учун яратилган ҳар қандай дастурлар ва маълумотлар базаларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи татбиқ этилади. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига муаллифлик ҳуқуқи токи акси исботланмагунга қадар сақланиб қолаверади.

Қонун билан бериладиган ҳуқуқий ҳимоя:

  • ҳар қандай дастурлаш тилида ва ҳар қандай шаклда ифодаланиши мумкин бўлган ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг барча хилига (шу жумладан, операция тизимлари ва дастурий мажмуаларга) нисбатан, бошланғич матн ва объект кодига нисбатан ҳам, шунингдек маълумотларни танлаш ва ташкил этиш бўйича ижодий меҳнатнинг натижаси бўлган маълумотлар базаларига нисбатан татбиқ этилади;
  • ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базалари ёҳуд уларнинг бирон-бир қисмига асос бўлган ғоялар ва принципларга, шу жумладан интерфейс ҳамда алгоритм ташкил қилиш ғоялари ва принципларига, шунингдек дастурлаш тилларига нисбатан татбиқ этилмайди.

ЭҲМ учун дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи улар яратилгач юзага келади. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи эътироф этилиши ва рўёбга чиқарилиши учун рўйхатдан ўтказиш ёки ўзга расмиятчиликларга риоя этиш талаб қилинмайди.

ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан барча шахсий ва мулкий ёки шартномага кўра фақат мулкий ҳуқуқларга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг жисмоний ёки юридик шахслари дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳуқуқ эгаси ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини бевосита ёхуд ўз вакили орқали Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида ёки Маълумотлар базалари давлат реестрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига талабнома бериш орқали рўйхатдан ўтказиши мумкин.

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси нусхасига бўлган эгалик ҳуқуқи ёки ўзга мулкий ҳуқуқлар ушбу нусхага эгалик ҳуқуқи биринчи маротаба сотилганидан кейин ёки бошқача тарзда ўзгага ўтказилганидан кейин, ҳуқуқ эгасининг розилигини олмай ва унга қўшимча ҳақ тўламаган ҳолда олиб сотилишига ёки бошқача усулда ўзгаларга ўтказилишига йўл қўйилади.

Chat