Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 39 марта ўқилди

Вокзал ҳудудига кириш

Йўловчилар ва ташриф буюрувчилар темир йўл вокзалининг назорат қилинадиган ҳудудига белгиланган кўздан кечиришдан ўтгандан кейин киритилади.

Кўздан кечиришдан ўтиш ёки қўл юки ва багажни текширишга тақдим этиш рад этилса, шахс назорат ҳудудига киритилмайди.

Йўловчилар платформаси ва поездга:

  • чиптаси мавжуд йўловчилар;
  • ҳаракатланиши чекланган, бемор ёки кекса йўловчини кузатувчи ёхуд кутиб олувчи шахслар тегишли тартибда ўтиши мумкин.

Кузатувчи ёки кутиб олувчи шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.

Темир йўлдан ўтиш

Темир йўлдан фақат белгиланган ва жиҳозланган жойлар:

  • пиёдалар ўтиш йўли;
  • пиёдалар кўприги;
  • ер ости йўли орқали ўтиш керак.

Ногиронлик аравачасидан фойдаланувчи шахслар темир йўлдан пиёдалар ўтиш жойи орқали ва кузатувчи билан ўтади.

Поезд яқинлашаётганда платформа четидаги чегара чизиғидан хавфсиз масофада туриш керак.

Тақиқланган ҳаракатлар

Вокзал ва станция ҳудудида:

  • вагонлар орасидан ёки уларнинг тагидан ўтиш;
  • темир йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш;
  • платформа четидаги чегара чизиғидан ўтиш;
  • ҳаракатланаётган поезд ёнида югуриш;
  • поезд тўлиқ тўхтамасдан вагонга чиқиш ёки тушиш;
  • вагон ойнаси ёки тамбур эшигидан бош чиқариш;
  • вагон томига чиқиш ёки турган вагонга суяниш;
  • автоматик эшикларнинг ёпилишига тўсқинлик қилиш;
  • темир йўлга буюм қўйиш;
  • болаларни қаровсиз қолдириш;
  • махсус ажратилмаган жойда чекиш;
  • ахлат ёки буюмларни вагондан ташқарига ташлаш;
  • транспорт инфратузилмаси ва ахборот белгиларини шикастлаш тақиқланади.

Маст ҳолатда жамоат тартибини бузиш, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилмаслик ва фуқароларни жароҳатлаши мумкин бўлган буюмларни ғилофсиз олиб юришга ҳам йўл қўйилмайди.

Йўловчиларнинг мажбуриятлари

Йўловчилар:

  • шубҳали ёки қаровсиз қолдирилган буюмлар ҳақида вокзал ходимига хабар бериши;
  • поезд яқинлашганда хавфсиз масофага чекиниши;
  • фавқулодда тўхтатиш талаб этиладиган вазиятда имкон қадар сигнал бериши;
  • болаларни перронда ва вагонга чиқишда қўлидан ушлаши;
  • вагонга фақат поезд тўлиқ тўхтагандан кейин, платформа томонидан чиқиши ёки тушиши керак.

Қаровсиз ёки шубҳали буюмни мустақил равишда очиш, кўтариш ёки бошқа жойга олиб ўтиш мумкин эмас.

Вокзалдаги хизматлар

Вокзалда:

  • маълумот хизмати;
  • кутиш заллари;
  • она ва бола хоналари;
  • дам олиш хоналари;
  • юк сақлаш хоналари;
  • юк ташувчи хизмати;
  • сервис марказлари;
  • овқатланиш шароитлари;
  • имконияти чекланган йўловчилар учун хавфсиз ва қулай шароитлар ташкил этилади.

Қўл юки ва багажни ташиш учун аравачалардан вокзал ҳамда вокзал олди ҳудудида бепул фойдаланиш имконияти яратилади.

Темир йўл вокзалида бўлиш қоидалари Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 апрелдаги 159-сон қарори билан белгиланган.

Chat