
Болага нисбатан зўравонлик қуйидаги шаклларда намоён бўлиши мумкин:
Болага нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади. Зўравонликдан жабрланган ёки зўравонлик хавфи остидаги бола давлат томонидан ҳимоя қилиниши шарт.
Ҳимоя ордери зўравонлик содир этилганлиги ёки уни содир этиш хавфи аниқланганидан кейин хавф даражасини баҳолаш натижалари асосида ички ишлар органининг масъул ходими томонидан расмийлаштирилади.
Ордер:
Муҳим: боланинг ҳаёти ёки соғлиғи бевосита хавф остида бўлса, ҳимоя ордери расмийлаштирилишини кутиб турмасдан 102 рақамига, ички ишлар органига ёки «Инсон» марказига хабар бериш лозим.
Ҳимоя ордери билан зўравонлик содир этган шахсга:
Агар бола ва зўравонлик содир этган шахс бир жойда ўқиса ёки ишласа, ички ишлар органи бир иш куни ичида улар ўртасидаги бевосита алоқани чеклаш тўғрисида тегишли ташкилотга тақдимнома киритади.
Зўравонлик хавфи бартараф этилмаган бўлса, бола ёки унинг қонуний вакили ҳимоя ордерининг муддатини узайтиришни сўраши мумкин.
Ички ишлар органи материалларни бир иш куни ичида тайёрлаб, жиноят ишлари бўйича туман ёки шаҳар судига юборади. Суд материалларни 24 соат ичида, ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқади.
Ҳимоя ордерининг муддати суд томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин. Бироқ ордернинг амал қилиши бола 18 ёшга тўлганида тугатилади.
Агар зўравонлик содир этган шахс 16 ёшга тўлмаган бўлса, унга нисбатан ҳимоя ордери берилмайди. Бу болани ҳимоясиз қолдиришни англатмайди: ваколатли органлар хавфни бартараф этиш, болаларни ажратиш, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш каби индивидуал ҳимоя чораларини қўллайди.
Ҳимоя ордерини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш мумкин.
Ордер муддатини узайтириш бўйича суд ажрими устидан 72 соат ичида шикоят берилиши мумкин. Шикоят бериш суд ажримининг ижросини тўхтатмайди.