Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги — жинсидан қатъи назар шахсларга бир хил ҳуқуқий мақом ва ҳуқуқларни амалга ошириш учун тенг имкониятлар берилиши.
Конституцияга кўра, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.
Давлат уларга жамият ва давлат ишларини бошқаришда, шунингдек ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва бошқа соҳаларда тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлайди. Гендер тенглиги фақат давлат органларига эмас, мулк шаклидан қатъи назар ташкилотларга ҳам тааллуқлидир.
Жинс бўйича бевосита камситиш — шахсга унинг жинси сабабли бошқа шахсга нисбатан ёмонроқ муносабатда бўлиш.
Жинс бўйича билвосита камситиш — ташқи кўринишдан барчага бир хил бўлган қоида ёки талабнинг амалда муайян жинсдаги шахсларни ноқулай ҳолатга қўйиши.
Қуйидагилар камситиш сифатида баҳоланиши мумкин:
Қонунчиликда белгиланган оналикни муҳофаза қилиш ва бошқа махсус чоралар камситиш ҳисобланмайди.
Хотин-қизлар ва эркакларга:
Сайлов комиссияларини шакллантиришда ҳам хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятлар таъминланади.
Иш берувчи хотин-қизлар ва эркаклар учун:
тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаши шарт.
Вакансия эълонида қонунчиликда бевосита назарда тутилмаган ҳолда фақат аёл ёки фақат эркак номзод талаб қилиниши мумкин эмас.
Бир хил қийматдаги меҳнат учун хотин-қизлар ва эркакларга тенг ҳақ тўланиши керак.
Хотин-қизлар ва эркаклар:
Таълим ташкилотида жинсга асосланган тазйиқ, камситиш ёки стереотипларни тарғиб қилишга йўл қўйилмайди.
Хотин-қизлар ва эркакларга:
Кредит, субсидия ёки бошқа иқтисодий ресурсни беришда шахснинг жинси мустақил равишда рад этиш учун асос бўла олмайди.
Вақтинчалик махсус чоралар — хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги амалдаги тенгсизликни бартараф этиш учун муайян муддатга жорий қилинадиган ҳуқуқий, ташкилий ёки бошқа чоралар.
Бундай чораларга:
Тенгликка эришилгандан кейин бундай чоралар қайта кўриб чиқилади ёки бекор қилинади.
Жинс бўйича камситишга дуч келган шахс:
Мурожаатга ишга қабул қилиш ҳақидаги ёзишмалар, буйруқлар, эълонлар, хабарлар, аудио-видео материаллар ва бошқа далиллар илова қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
«Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонун