Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9221 марта ўқилди

Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ҳимоя қилинади

Қайси рақамларга қўнғироқ қилиш мумкин?

Тазйиқ ёки зўравонлик ҳолати ҳақида қуйидаги рақамлар орқали хабар бериш мумкин:

  • 112 — ягона диспетчерлик хизмати;
  • 102 — ички ишлар органларининг навбатчилик қисми;
  • 1146 — қисқа рақамли ишонч телефони.

Телефондан ташқари қаерга мурожаат қилиш мумкин?

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ҳақида:

  • «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига;
  • ҳудуддаги ижтимоий ходимга;
  • профилактика инспекторига ҳам бевосита мурожаат қилиш мумкин.

Ким хабар бериши мумкин?

Мурожаатни тазйиқ ёки зўравонликка учраган хотин-қиз, шунингдек ҳолатдан хабардор бўлган бошқа жисмоний ёки юридик шахс бериши мумкин. Мурожаат келиб тушгач, ваколатли органлар ҳолатни баҳолаш, зарур ижтимоий хизматларни ташкил этиш ва ҳимоя чораларини кўриш бўйича белгиланган тартибда ҳаракат қилади.

Эслатма: ҳаёт ёки соғлиққа бевосита хавф мавжуд бўлса, 112 ёки 102 рақамига зудлик билан мурожаат қилиш лозим.

Chat