Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9626 марта ўқилди

Жарима баллари жадвали

МЖтК моддаси ва қоидабузарлик

Балл

125-модда 3-қисм — тормоз тизими, руль бошқаруви ёки уловчи қурилмаси носоз, шунингдек рухсатсиз қайта жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш

0,3

125-модда 5-қисм — фойдаланиш тақиқланган ёки давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситасини бошқариш

1

126-модда 1-қисм — рухсатсиз қорайтирилган ёки кўришни чекловчи қопламали транспорт воситасидан фойдаланиш

0,5

126-модда 2-қисм — шу қоидабузарликни бир йил ичида такрор содир этиш

1

127-модда 1-қисм — товуш сигналини сабабсиз бериш, назарда тутилмаган товуш ёки ёритиш қурилмаларини ўрнатиш

0,2

128³-модда 1-қисм — тезликни соатига 20 км гача ошириш

0,5

128³-модда 2-қисм — тезликни соатига 20 км дан ортиқ, 40 км гача ошириш

1

128³-модда 3-қисм — тезликни соатига 40 км дан ортиқ, 60 км гача ошириш

1,5

128³-модда 4-қисм — тезликни соатига 60 км дан ортиқ ошириш

2

128⁴-модда 2-қисм — светофор ёки тартибга солувчининг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ўтиш

1

128⁵-модда 1-қисм — тезкор ва махсус хизмат транспорт воситасининг ўтишига халақит бериш

0,5

128⁵-модда 2-қисм — қарама-қарши ҳаракатланиш томонига чиқиш ёки авария ҳолатини юзага келтириш

1

128⁶-модда — тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш

0,2

128⁸-модда 1-қисм — одам ташиш қоидаларини бузиш

0,3

128⁸-модда 2-қисм — зарур бўлган ҳолда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз автобус ёки микроавтобусда одам ташиш

0,5

128⁹-модда — қувиб ўтиш қоидаларини бузиш

1

129-модда — йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракатланишда қатнашиш

1,5

130-модда — темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидаларини бузиш

1

137-модда 1-қисм — йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан қоидани бузган ҳолда кетиб қолиш

2

 

Муҳим: жарима балли қўлланилиши ҳайдовчини МЖтКда белгиланган асосий маъмурий жазодан озод қилмайди. Бир қоидабузарлик учун тегишли жазо билан бирга жадвалдаги балл ҳам ҳисобланади.

Камерада қайд этилган қоидабузарликлар

2026 йил 1 апрелдан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими аниқлаган, жадвалда назарда тутилган қоидабузарликлар учун ҳам жарима баллари ҳисобланади.

Ҳайдовчи аниқланган бўлса, балл унга; аниқланмаган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга транспорт воситаси мулкдорига ҳисобланади.

Chat